Shrift o'lchami: A A A
Цвет сайта: A A A A

O’zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo’mitasi raisi

Abdullayev Abdushukur Xamidovich
Telefon: 
+99871 273-76-04
Faks: 
+99871 273-86-61
E-mail: 
Manzil: 
O'zbekiston, Toshkent shahar, 100097, Chilonzor -S, Cho'ponota ko'chasi
Fuqarolarni qabul qilish kuni: 
har haftaning payshanba kunlari soat 15:00 dan 18:00 gacha qo'mita binosi fuqarolarni qabul qilish xonasida (1-qavat)
Biografiya: 

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг раиси:

- "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ҳудудий бўлинмалар, тасарруфдаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштиради;

- "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

- ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер тузишни ва ерлар мониторингини ташкил қилиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва қайта тиклаш бўйича ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

- ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тизими бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси фаолияти айрим участкаларига раҳбарлик қилиш ҳамда идоравий мансуб органлар ва муассасалар ишлари юзасидан жавобгарлик даражасини белгилайди;

- "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни ташкил қилади;

- "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади, қўмита марказий аппаратининг штат жадвалини, шунингдек "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси марказий аппарати, идоравий мансуб органлар ва муассасалар харажатлари сметасини тасдиқлайди;

- "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, идоравий мансуб бошқа органларнинг ҳамда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тизимига кирувчи муассасаларнинг низомларини (уставларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди;

- "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмаларнинг, идоравий мансуб бошқа органларнинг ҳамда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тизимига кирувчи муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

- вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлайди;

- ерлардан фойдаланилиши ва уларнинг муҳофаза қилинишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош давлат инспектори ваколатлари доирасида айбдор мансабдор шахслар ва фуқароларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортади, ер қонунчилиги бузилиши оқибатида етказилган зарарни ундириш бўйича даъволар тақдим этади, ер ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш учун тақдимномаларни тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотларга жўнатади;

- халқаро ташкилотларда ерлардан фойдаланиш, геодезия, картография ва кадастр масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди;

- илмий-тадқиқот, тажриба-технология ва тажриба-конструкторлик ишларининг бажарилишини, норматив-техник ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади;

- ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни, ерлар мониторингини ташкиллаштиради;

- ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида Миллий ҳисоботни тақдим этади;

- давлат аҳамиятидаги ҳамда махсус аҳамиятдаги геодезик ва картографик фаолиятни мувофиқлаштиради ва тартибга солади;

- давлат геодезия назоратини ташкил қилади;

- геодезия ва картография фаолияти лицензияланишини ташкил қилади;

- давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

- давлат ер кадастри, давлат картография-геодезия кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрининг, шунингдек Давлат кадастрлари ягона тизимининг юритилишини ташкил қилади;

- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолиятини ташкил қилади;

- иқтисодиёт тармоқларини, фан, мудофаа ва аҳолини геодезия, картография ҳамда кадастр ахборотлари билан таъминлашни ташкил қилади;

- тармоқ учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

Foydali resurslar